Ассалому алайкум! Менга ғусл қилиш вожиб бўлган, лекин бетоблигим сабабли ғусл қилишга қодир эмасман. Шунинг учун таҳорат олсам ғусл ўрнига ўтадими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳақиқатан ғусл қилиш узрли бўлса покланиш учун таяммум қилинади кейин намозларни таҳорат қилиб ўқийверади. Ғуслга шароит бўлиши билан ғусл қилиб олиш керак бўлади. Валлоҳу аълам!