ялпи олинган хосилдан ўндан бир қисми ушурга берилган бўлса йил бўйи қилинган харажатлар чиқариб ташланаиб ҳисобланадими ёки йўқми.
Китоб ўқимаганингиз ва ушбу сайтдаги маълумотлар билан таншимаганингиз учун шундай бўлган. Бу ҳақда китоб чиққанига ва ушбу сайтга ёзилганига бир неча йиллар бўлди. Сиз бўлсангиз буни савол қилиб сўраб юрибсиз. Сизнинг дангасалигингиз менга қимматга тушади. Зарур ишларимни қўйиб, ўзим бир неча йиллар олдин нарсаларни сизга топиб беришга мажбур бўламан. Чунки сиз ўзингиз топишга уринмайсиз. “Ҳадис ва Ҳаёт” силсиласининг “Закот китоби”да қуйидагилар келган: Уламолар эса «Ҳанафий ва Ҳанбалий мазҳабларининг далиллари кучли, асалдан ушр олинади», дейдилар. Албатта, асални олгунча кетган сарф-харажатларни чиқариб ташлаб, қолган соф даромаддан ушр чиқарилади.