Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иккинчи мошина ва уй учун Закот бериладими?

23:05 / 30.04.2022 | Akmal | 1143

Ассалому алайкум! 1. Мани иккита уйим бор, биттасида ўзим яшайман иккинчисида деярли яшамайман бўш турубди. Шу бўш турган уй учун закот чиқараманми? 2. Ўзимда хар кун фойдаланиладиган мошинам бор ва яна битта мошина учун пул тўлаб қўйибман, янги мошинам хали келгани йўқ. Иккинчи мошина учун закот бераманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Пулни банд қилиш мақсадида квартира олинса ундан закот берилади. Гарча вақтинчалик ижарага одам қўйилиб турилса ҳам. Аммо ижарага қўйиш мақсадида пул келиб турадиган нарса сифатида квартира олиб ижарага қўйилса ундан закот берилмайди. Валлоҳу аълам!

وَلَوْ آجَرَ عَبْدَهُ أَوْ دَارهِ بِنِصَابٍ إنْ لَمْ يَكُونَا لِلتِّجَارَةِ لَا تَجِبُ مَا لَمْ يَحُلْ الْحَوْلُ بَعْدَ الْقَبْضِ فِي قَوْلِهِ.

وَإِنْ كَانَ لِلتِّجَارَةِ كَانَ حُكْمُهُ كَالْقَوِيِّ ؛ لِأَنَّ أُجْرَةَ مَالِ التِّجَارَةِ كَثَمَنِ مَالِ التِّجَارَةِ فِي صَحِيحِ الرِّوَايَةِ.

“(Фатҳул қодир).

2). Ўша тўлаб қўйган пулингиз закот нисобига тенг ёки ундан кўпроқ бўлса ўшандан закот тўлайсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat