Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот бериш ҳақида

03:34 / 24.12.2022 | Alomat | 808

Ассалому алайкум! Турмушга чиққан аёл кишиман турмуш ўртоғим динимизга унчалик этибор қилмайдилар. Биз чет элда ўқиб ишлаймиз, икки ойлик пулимиз нисобга етади закот бериш учун, ўша нисобга етган пайттан бошлаб яна бир йил ўтгунча хар ой яна пул қўшилади то 12 чи ойгача. 11 чи ой хам ойлик олган бўламиз ва у бир йил ичида ўқишга контракт тўлаймиз нисобдан кўп микдорда. Яна ота онамизга совға олишимиз машина учун тўлов қилиб беришимиз мумкин шунда закотни қандай чикарамиз. Хўжайииним этибор қилмаяптилар ва ўзим топган пулдан ўзим алохида чиқаришим ва хўжайинимга закот чиқариши хақида қайта-қайта айтишим жоизми чунки аёл киши бўлиб гапирганимга ақиллилик қилма деб мени ёмон кўряптилар. Агар бир йил ичида хамма йиққан пулларим 10-12 минг доллар бўлган бўлса улардан 7000 мингини ота онамга совға, қолганини контракт ёки бошқа совғалар учун ишлатиб бир йилгача қўлимда пул қўлмаган бўлса шу нарсаларни олгунимча қўлимда нисобга етган пул бор эди деб закот чиқаришим зарурми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Нисобга эга бўлган кунингиздан бошлаш бир йил ўтгач қўлингиздан нисоб миқдорига тенг ёки ундан кўп пул бор бўлса ўшандан 40/1 миқдорда закот чиқарасиз. Йил асносида кўпайиб-камайган пулларнинг эътибори йўқ. Йилнинг охиридаги миқдордан закот чиқарилади. Эрингиз ҳам сиз ҳам мулкингизни алоҳида-алоҳида ҳисоб-китоб қиласиз ва закот чиқарасизлар. Эрингизга закот фарз эканини эслатишдан чарчаманг. Фақат буни эрингизни ранжитмайдиган услубда қилинг. Насиҳат қилишда қўполлик ярамайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat