Ассалому алайкум! Мен Шайх Абу Ҳомид Ғаззолийнинг "Айюҳал валад!" китобида "Қарздор кишига закот беришни Аллоҳ жоиз этган" деган жумлани ўқидим(81 бет,"Имом Бухорий халқаро маркази" нашриёти, 2020 йил). Кўп жойларда ўқиган эдим "қарздор инсон закот беришидан олдин қарзидан қутулиши керак" деб. Илтимос, шуни тушунтириб берсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Сиз яхшироқ ўқимабсиз. “Қарздор киши олиш” билан “Қарздор киши бериши”ни адаштириб қўйибсиз. Китоб ўқишни ҳам билингда. Валлоҳу аълам!