Ассалому алайкум! Мен таҳоратга алоҳида, намозга алоҳида кийим кияман. Чунки таҳорат олаётганимда баъзан беҳосдан сув сачраши ва томчи тушиши мумкин кийимимга. Шунга намозга бошқа кийим кияман. Таҳоратга ишлатган сув сачраган кийимни ҳафтада бур марта юваман. Сув сачрагандан кейин ҳам ўша кийимни таҳоратга кейинги сафар ҳам кийишим мумкинми ёки унга ҳам ювилган кийим кийишим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Таҳоратда ювиладиган аъзоларда ҳақиқий нажосат бўлмаса, уларни ювиш билан оқиб тушаётган сув (мустаъмал сув) покдир (лекин уларни бир идишга йиғиб қайта таҳоратга ишлатиб бўлмайди). Шунинг учун мустаъмал сув теккан кийим билан ҳам намоз ўқиш дуруст. Валлоҳу аълам!