Ассалому алайкум? Мен айни вақтда Кореяда ўқиябман. Деярли икки ойдан бери ўқиш жойимдан иш жойимгача бўлган 185 км масофага доимий бориб келаман. Бир ҳафтада 2кун ўқишга бораман ва университетга яқинроқ жойда ҳам шахсий квартирам бор 2кун базида 3кун қоламан ётоқхонада ҳам намоз ўқигани барча шароитлар бор. Кегин қайтиб иш жойимга қайтиб кетаман иш жойимга яқинроқ жойда ҳам квартирам бор намоз ўқишлик учун барча шароитлар бор ҳафтада 5кун яшайман. Саволим шуки мен намозларимни қаср қилиб ўқишлигим керакми ? Агарда қаср ўқишлигим керак бўлса қайси жойда қаср қилиб ўқишлигим керак ? Лекин шу кунгача намозларимни қаср қилиб ўқиганим йўқ.
– Ва алайкум ассалом! Сиз ўқиш жойингизда ҳам иш жойингизда ҳам орадаги йўлда ҳам намозларингизни қаср қилиб ўқийсиз. Чунки сиз бирор жойда 15 кун ёки ундан кўп вақт туришни ният қилмас экансиз. Валлоҳу аълам!