Ассалому алайкум! Мен талабаман. Уйимдан ман турадиган квартирагача бўлган масофа телефонда 83 км. Ҳар доим таксида борадиган йўлим билан ҳисобламаяпти, у энг яқин йўл билан ҳисоблаяпти. Сўрамоқчи бўлганим олдинги семестрда жума вақтида одатий дарс йўқ эди. Жумага борардим. Энди бўлса дарс қўйишибди. Нима қилишимга ҳайронман. Жумага бормасам гуноҳ бўлади, борсам фандан йиқитишлари мумкин, кейин унга кредит тўлаб қайта ўқишим керак. Уйимдагиларни шароити етмайди. Ортиқча харажат қилишни истамайман уларга. Шунга сўрамоқчиман мусофир ҳисобланмайманмикин мободо деб?
– Ва алайкум ассалом! Ўша юрган йўлингиз сафар масофасига тенг ёки ундан узоқ бўлса, қаср ўқийсиз. Валлоҳу аълам!