Ассалому алайкум, Устоз. Сизга қуйидаги савол билан мурожаат қилмоқчи эдим: менинг бир танишим бор. 2 ойча олдин оператсия болди. Рак туфайли то'г'ри ичаги кесилиб, орқа тешиги ёпилган ва қорин соҳасига ичак чиқариб қо'йилган. Катта ҳожати шу ичак орқали бо'лади. Бу одам намозни қандай о'қийди? Муаммо шундаки ел келганда уни то'сишнинг иложиси ё'қ. Ел келиши жуда тез такрорланади. Бу одам узрли ҳисобланадими? Агар узрли бо'лмаса намозни қай тарзда о'қийди? Жамоатга чиқадими? Агар малум муддатдан кейин касали янада жиддийлашиш хавфи бо'лса, яни бу касаллик тананинг бошқа азоларига ҳам тарқаганлиги малум бо'либ уларни даволашнинг имкони бо'лмаса ва малум вақтдан со'нг кучайиши эҳтимоли бо'лсачи? Савол беришдаги камчиликлар учун узр со'райман. жавоб учун олдиндан ташакур. Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу одам ўта узрли ҳисобланади. Ҳар намознинг вақтида бир тоҳарат олиб, истаганича намоз ўқийверади.