Ассалому алайкум! Менда кўп ҳолларда уйқудан уйғонганимда ич киймимда доғ кўраман базида доғ катталиги мошдек ёки нўхатдек бўлади базида ундан кўпроқ шивашиб қолган бўлади ва яна қуруқ яни нам эмас қуриб қолган бўлади. Уйланмаганман ёшим 26да бунга баъзи жойларда ғусл шарт дейишади базида ёқ керак эмас дейишябди лекин кўнгил хотиржамлиги учун барибир ғусл қиламан. Бу менга оғирлик қилаябди биз қишлоқ шароитида яшаймиз ва ундан ташқари кунлар ҳам совиб қолди. Закримни учига яқиндан паҳта тиқиб уҳлайман лекин паҳта бўлсада чиқаябди. Менда уйғоқ вақтимда ҳам кўп бундай ҳол яни закаримдан мазийми рангсиз суюқлик чиқиб қуругач оқ бўлиб қотиб қолади шунинг учун деярли доим пахта тиқиб юраман шу сабабдан таҳоратим кўп бузилади. Дохтирга боргандим балки касаллик сабабдир деб лекин анализлар қиммат экан молиявий аҳволим ҳали етмаслиги сабабли хозир қилолмайман экан. Домла мен авом халқ орасидаги одамман шуниг учун жавобингизни охирида хулоса ўрнида содда қилиб аниқ ҳукумни айтсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Чиққан нарса маний ёки мазий ёки вадий бўлиши мумкин. Маний бўлса уни аниқлаб олиш қийин эмас. Маний қуригач матода дағаллашиб қолади. Кийимда маний доғини кўрсангиз охирги маротаба ухлаб турганингиздан кейинги намозларингизни қазо қиласиз. Агар мазий ёки вадий бўлса бирорта намозни қазо қилишингиз лозим эмас. “Кифоя” китобида бундай дейилган:
«Маний» – шаҳват шиддатлашган пайтда отилиб чиқадиган суюқлик.
Эркак кишининг манийси қуюқ ва оқ, аёл кишининг манийси суюқ ва сарғиш бўлади.
«Мазий» – эркак кишининг жинсий аъзосидан жинсий алоқани ўйлаган ёки хотинини қучоқлаган пайтда чиқадиган оқ суюқлик.
«Вадий» – бавл қилгандан кейин баъзида чиқадиган қуюқ оқ суюқлик.
Мазий ёки вадий чиққанидан ғусл қилиш йўқ.
Маний шаҳват билан отилиб чиқса, ғусл вожиб бўлади.
Бунда бошқа жинсдаги шахсга назар солиш, жинсий яқинликни тафаккур қилиш, бевосита қучоқлашиш ва шунга ўхшаш барча омиллар туфайли манийнинг шаҳват билан отилиб чиқиши назарда тутилади.
Аммо, маний шахснинг оғир нарса кўтариши, баланд жойдан йиқилиб тушиши каби омиллар туфайли шаҳватсиз равишда чиқса, ғусл вожиб бўл-майди.
Ҳанафий мазҳаби ижтиҳодига биноан, эр ва аёл кишидан, хоҳ уйқуда бўлсин, хоҳ уйғоқликда бўлсин, маний шаҳват билан отилиб чиққандагина ғусл вожиб бўлади.
Биров мастлик ёки ҳушидан кетишдан сўнг ўзига келганда ҳўлликни кўриб, «маний» деб гумон қилса, ғусл вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!