- Ва алайкум ассалом! Ўртача пиёланинг орқа томонича миқдори кечирилади. Аслида бу миқдорни инсоннинг орқа чиқиш жойидан олинган. Чунки саҳобалар катта ҳожат қилганларида ҳам кесак билан тозаланиб мустаҳаб қилмаганлар. Албатта кесак билан тозаланганида ҳам у ерда қолиши турган гап. Шунда фуқаҳолар “ўшанча миқдорни афудир” деган ҳукмни олганлар. Жинсий аъзоларни ювилганда нажосат чиққан жойни ўзи ювилади. Атрофларини ювишга ҳожат йўқ. Кийимга текканидан ҳам ўшанчаси авф қилинади. Ювиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!