Ассалому алайкум! Мен жудаям овга қизикаман, ов милтиғим ва овчи итим бор. 1). Ов пайтида овчи итим киймимга тегса, шу киймим билан намоз ўқисам бўладими? 2). Гўшти халол қилинган парранда қушларни гўштига мухтож бўлмасам хам ов қилсам бўладими(увол қилмаган холда)?
– Ва алайкум ассалом! 1). Итнинг сўлаги нажосат. Қаерга тегса ўшани нажосат қилади. Жунлари эса қуруқ ҳолда бўлса нажосат эмас.
2). Исроф қилишга шариат ҳеч қачон рухсат бермаган. Сиз ўша гўштни олиб бориб очликдан ўлаётганларга тарқатасиз деб ўйламаймиз. Эрмак учун қилманг. Валлоҳу аълам!