Ассалому алайкум! Хар бир инсон яшаган даврида жуда кўп инсонлар билан олди берди қилади. Ушбу даврда ўзи билмаган холда кимдадир хақи қолиб кетган бўлса, ушбу қарзларни эслай олмаса қандай йўл тутиш керак? Эсдан чиққан қарзлар учун деб садақа қилиб юрса қарзлардан қутилган бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ўшандай қилгани афзал. Қилган садақалари Аллоҳнинг ҳузурида омонат бўлиб, Ин шаа Аллоҳ қиёматда ҳақ эгасига берилади. Валлоҳу аълам!