Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ароқ ҳақида

16:12 / 24.12.2022 | Nurullo | 990

Ассалому алайкум! Дўстларим билан 1 ойда бир-икки мартта йиғилиб турамиз, 25 йилдан бери дўстмиз, 10 киши. Шу 10 кишидан 8 тамиз намоздамиз, 1 тамиз бенамоз, 2 таси эса доим ташқарида ёки хонтахта тагига қўйиб ароқ ичади, кўп насиҳат қилдик, ичма, намозга кир деб, вақти келади деб ичаверади. Шу даврада қосам гуноҳкор бўламанми, ёки 25 йиллик дўстларимми тарк этишим керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Хамр қўйилган дастурхонда ўтириш жоиз эмас. “Мен барибир ичмайманку, бўлаверса керак” деб ўйлаш хато. Унда жойда ўтирганларнинг барчалари, хамр ичгани ҳам ичмагани ҳам гуноҳкор бўладилар. Ҳадиси шарифда бундай дейилган:

عن جابر أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال من كان يؤمن بالله واليوم الآخر فلا يقعد على مائدة يدار عليها الخمر

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса унда хамр айлантириладиган дастурхонда ўтирмасин”, дедилар. 
Термизий ривояти. 
Чунки ундай жойда Аллоҳ таолонинг амрига хилоф қилинмоқда, бунинг кўриб, билиб турганлар эса уни қайтаришга ёки ташлаб кетишга қодир бўла туриб сукут сақламоқдалар. Бу ишлари охир оқибат ўзларини ҳам ўша гуноҳга қўл уришларига олиб бориб қўйиши мумкин. Умар ибн Абдулазизга бир тўда ароқхўрлар иши кўтарилганида, уларга қўшиб, улар билан бирга ўтирган рўзадорга ҳам дарра урдирганлар.
Аллоҳ таоло Анъом сурасида бундай марҳамат қилади:

قَدْ خَسِرَ الَّذِينَ قَتَلُواْ أَوْلاَدَهُمْ سَفَهًا بِغَيْرِ عِلْمٍ وَحَرَّمُواْ مَا رَزَقَهُمُ اللّهُ افْتِرَاء عَلَى اللّهِ قَدْ ضَلُّواْ وَمَا كَانُواْ مُهْتَدِينَ۝

140. Батаҳқиқ, сизларга китобда: «Аллоҳнинг оятларига куфр келтирилган ва уларни истеҳзо қилинган чоқда, бошқа гапга ўтмагунларича улар билан ўтирманглар», деб туширди. Агар ўтирсангиз, сиз ҳам уларга ўхшашсиз. Албатта, Аллоҳ мунофиқ ва кофирларнинг ҳаммасини жаҳаннамда жамловчидир.
Аллоҳ таоло китобда, яъни, Қуръони Каримда мўминларга Аллоҳнинг оятлари ҳақида куфр ва истеҳзо гаплар бўлаётган мажлисда ўтирмасликка амр қилган эди. Бу амр Маккаи Мукаррамада нозил бўлган ал-Анъом сурасида келган. Чунки мўмин кишининг бу каби мажлисларда жим ўтириши, мунофиқликнинг бошланишидир. Ҳар бир мўмин Аллоҳ, Ислом, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Қуръон каби мўътабар тушунчалар ҳақида ёмон, ахлоқсиз гап-сўзларни эшитган чоғида қарши чиқмоққа, ҳаттоки тўғриламоққа бурчлидир. Кимки бундай ҳолларда жим ўтирса, мунофиқлик йўлига қадам қўйган бўлади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Ўзининг оятларига куфр келтирилаётган, уларни истеҳзо қилинаётган мажлисда ўтирганларни мунофиқларга тенглаштирмоқда. Бу эса, жуда хатарлидир. Мунофиқлик ва кофирлик бу дунёда Исломга, иймонга биргаликда қарши бўлганлари учун ҳам, у дунёда:
«Албатта, Аллоҳ мунофиқ ва кофирларни жаҳаннамда жамловчидир». (“Тафсири ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat