Ассалому алайкум! Эрим билан бир масалада тортишиб қолгандик, шунда эрим сен фалон ишни қилсанг менга ҳаромсан деганди. Ёки шу манода гапирганди, кийин эса шайтон қизиқтирдими билмадим шу эрим қилма деган ишни қилиб қуйдим. Энди эримга ҳаромманми? Шу воқеалардан кейин хомиладор бўлиб қолдим, эримга ҳаром бўлсам бола ҳам зинодан бўлдими?
– Ва алайкум ассалом! Сан манга ҳаромсан деган сўздан боин талоқ тушади. Қолганини бирор олим инсоннинг ҳузурига бориб, жонли мажлисда ва икки томон ўтириб аниқлаштириб олинглар. Валлоҳу аълам!