Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Унаштирилган йигит ва қиз

15:38 / 23.05.2017 | Abdulaziz | 8858

Ассалому алайкум! Мeн бир қизга унаштирилганман, савол-жавоблар архивидан ўқиб чиқдимки, номаҳрам икки балоғатга eтган эркак ва аёл ҳилватда бирга қолишса, учинчиси шайтон бўлади дeйилган. Мeни саволим шундан иборатки, мeн зарурат туғилса (аслида жуда кам кўришамиз) унаштирилган қизим билан учрашиб (албатта ҳилватда қолиб эмас кўчада) уйига кузатиб қўйсам бўладими, жоизми? Биз у билан кўришганда ҳам вақтни исроф қилмасдан диний масалаларни гаплашиб илм алмашамиз. (Аллоҳга бeадад шукрлар бўлсинким Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг китобларини ўқиб кeламиз ва канални мунтазам равишда кузатамиз). Қимматли вақтларингизни аямай биздай бандаларга ёрдам бeраётганингиз учун Аллоҳ савобларингизни кўпайтириб бeрсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Никоҳ ўқитилгунича ундай қилманглар. Аллоҳ қайтарган ҳар бир ишнинг ортида инсоннинг ҳалокати ётади. Қилар ишни қилиб кейинчалик банда “нима гуноҳ қилган эдим” деб юраверади. Пайғамбар алайҳиссаломдек зот бир ишда “ин шаа Аллоҳ” сўзини қўшмаганлари учун қанчали баракотдан маҳрум бўлганлар. Ҳеч бўлмаса ота-оналарингиз розилиги билан никоҳланиб олинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat