Ассалому алайкум! Сизга бир савол билан мурожат қилмоқчи эдим. Ҳали уйланмаганман баъзида тунда эхтилом бўламан. Шунда чойшабга яъни (простина)га озгина миқдорда маний тегиб қолиши мумкин. Табиийки нам бўлган жой эрталабгача қурийди. Ман сўрамоқчи бўлган нарса, шу чойшаб қуригандан кейин ювмасдан яна ётсам бўладими, зарари йўқми? Ёки ҳар сафар текканда ювишим шартми?