Ассалому алайкум! 3милёндан 15та қўй олиниб ҳар хафта 10тасини 3.2милёндан сотиб тирикчилик шундан қилинса. Закотни 15та қўйдан яни 45милёндан бераманми ёки фойдаданми? Ўзи битта қўй хафтасига 200минг фойда келтиргани билан уни еб ичиши бор.
– Ва алайкум ассалом! Закот нисобига тенг миқдордаги молга эга бўлган кунингиздан бошлаб бир йил кутасиз. Бир йил тўлган кунда қўлингизда нисоб миқдоридаги мол бор бўлса ўшанинг ҳаммасидан 40 дан 1 нисбатда закот чиқарасиз. Сиз юқорида айтиб ўтган ўша тижорат учун олинган қўйлар қиймати ҳам бир йил туриши билан унинг тўлиқ қийматидан закот вожиб бўлади. У кам фойда келтираётганининг аҳамияти йўқ. Валлоҳу аълам!