Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўғрилик

03:09 / 26.12.2022 | Fayzullo | 647

Ассалому алайкум! Мактабда ўқиб юрган пайтларимда 7 ёки 8 синф эдим. Ўшанда бир синфдошимни костюмидан 200 сўм ўғирлаб олган эдим. Энди жуда афсусдаман ва шу инсонни ҳаққини қайтармоқчиман лекин у пайтда 200 сўм олган бўлсам ҳозирда ундай пул муомалада йўқ. Нима қилсам бўлади? Қанча пул беришим керак? Ва у инсонга сиздан пул ўғирлаган эдим демасдан берсам ҳам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Катта эҳтимол билан ўша вақтда балоғатга етган бўлсангиз керак. Балоғатга етган йигит ўғирликка қўл урса унга гуноҳ ёзилади. Тавба қилишингиз ва истиғфор айтишингиз шарт. Танга билан бўлса ҳам тўланг. Ҳадя деб берсангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat