Ассалому алайкум! Менинг бир дўстим яқинда Кореядан келди. Кореяда бўлган пайтида бўлиб тўлашга телефон олган эди лекин хали тўлиқ қарзни ёпмасидан Тошкентга қайтди. Яқинда билса тўламаган қисм қарзни устига фоиз қўшилиб у кўпайиб кетибди. У олган телефон энди унда эмас яни ўзи энди ишлатмайди. Шу холатда дўстим қандай йўл тутса тўғри бўлади? Фақат телефонни нархини ўзини тўласинми ёки устига ёзган қарзни хам тўлаши шартми?
– Ва алайкум ассалом! Қарзнинг танини тўласин. Фоизини тўламасин. Аммо қонун орқали мажбуран ундириладиган бўлса тўлаб юборишдан бошқа чораси қолмайди. Рибавий шартномага қўл ургани учун тавба ва истиғфор айтиши шарт. Рибо ейиш ва едириш жуда оғир гуноҳ.
عن عبد الله بن مسعود قال رسول الله صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم : الربا ثلاثة وسبعون بابا ، أيسرها مثل أن ينكح الرجل أمه ، وإن أربى الربا عرض الرجل المسلم رواه الحاكم
Абдуллоҳ Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : "Рибо етмиш уч бобдир. Унинг энг енгили киши онасига никоҳланмоғлигидир. Риболарнинг энг қаттиғи мусулмон кишининг обрўсидир".
Ҳоким ривояти. Валлоҳу аълам!