Ассалому алайкум! Устозлар вақтинчалик ўчирса бўладиган ва динимизга зид бўлмаган татуировка чиздирса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. “Роддул муҳтор” китобида “татуировка чиздирганлар (мабодо) жаннатларга кирсалар ҳам ўшанча нажосат билан киришади” дейилган. Чунки игна санчилганда қон чиқиб, ранг билан аралашиб ўша ерда қотиб қолади. Қон эса нажосатдир. Валлоҳу аълам!