Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳоратда кафт орқаси ва таҳоратхонада тувак

01:49 / 26.12.2022 | Xurshid | 829

Ассалому алайкум! 1. Яқинда билиб қолдим, таҳоратда оғиз бурун чайилгандан сўнг қўлларни тирсаклар билан ювишда кафтлар ҳам орқаси билан тўлиқ ювиларкан, бўлмаса фарз адо бўлмас экан. Мен шу пайтгача таҳорат бошида кафтларимни ювдимку деб тирсакларни ювишда кафт орқасини ювмасдим. Шунча вақт қилган таҳоратим таҳорат бўлмаганми? Ёшим 38 да. 3,5 йилдан бери намоз ўқийман. 2. Қишлоқда ҳожатхона ташқаридалиги учун аёлим кечаси таҳоратхонага тувак киргизиб пешоб қилади. Шу таҳоратхонада таҳорат қилишда овоз чиқариб дуо қилиш мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Таҳоратнинг аввалида қўлингиз ўша қисмини ювган бўлсангиз ёки таҳорат асносида ўша қисмига тўлиқ сув етган бўлса таҳоратларингиз дуруст бўлган. Бундан буён суннатга мувофиқ шаклда таҳорат қилинг.

2). Нажосат тўпланадиган жойда тилингиз билан дуо қилмасликка ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat