Ассалому алайкум! Мен уйда ўтираман, 3 болам бор, эрим сабаб бўлиб алҳамдулиллаҳ ҳижобга кирдим, намозни ўргандим. Тикувчиликдан хабарим бор, уйда ўтирган ҳолда тикувчилик қилсам ҳар хил нарх айтсам материалига қараб ҳалол бўладими? Компютор машина дегани бор, кўйлак олдига ҳар хил гуллар нақшлар қилади. Ўшашани сотиб олиб ишласам гуноҳкор бўлмайманми? Ҳамма кўйлаклар ҳижобда эмас, енги ҳам калта.
– Ва алайкум ассалом! Ўзингиз сотиб олиб, тикиб, хоҳлаганча нарх қўйиб сотишингиз мумкин. Номаҳрамларнинг олдида авратларини очиб юрадиганларга ўшандай кийимлар тикиб берманг. Касбингизга оид жиҳозларни ҳам сотиб олишингиз мумкин. Гуноҳга сабаб бўлмаса бўлди. Валлоҳу аълам!