Ассалому алайкум! Мен рибо хакида озми кўпми хабарим бор. Бир биродаримдан қарзим бор эди у айтияптики мени пластик карта рақамимга қарзингни пластик картангдан клик орқали ташла деяпти, лекин банк 1% олади. Нима қилай мен хам у хам рибога аралашиб қолмаймизми? Жавоб учун раҳмат Аллоҳ хаммамиздан рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Банк 1% хизмат ҳақи учун олади. Бу муомала жоиз. Валлоҳу аълам!