Ассаламу алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Саволим шундан иборат: Сизнинг "Кифоя" номли китобингизда "Агар жамоати катта бўлган жума ва хайт намозларида имомга саждаи саҳв вожиб бўлиб қолса, уни тарк қилгани маъқул" деган жумлани уламолар айтишини келтиргансиз. Шу тўғрисида кенгроқ маълумот берсангиз. Бу ҳадис ёки ижмоъ орқали ривоят қилинганми? Олдиндан раҳмат.