Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозни яширинча ўқиб юрса бўладими?

11:33 / 09.06.2019 | Sevara | 3094
Ассалому алайкум! Излаш хизматидан саволимга ўхшашини тополмадим. Мен турмушга чиққан оила ҳозирги тилда айтганда замонавий яъни келинига байрамларда вино ич қонни кўпайтиради ёки қайнилар билан ўпишиб кўришилади, узун кийимлар кийса лўлига ўхшаб кийинмасдан тиззадан кийилади ва ҳоказо шунга ўхшашлар дейдиганлардан. Турмуш ўртоғим ҳам афсуску шундай ўраниб юришим яъни ҳижобмас оддий рўмолни оддий ўрашимга ҳам қарши. Ўзингга тўғри бўлсанг бўлди дейдиганлардан. Қизлик пайтим намоз ўқирдим, келин бўлгандан кейин ташлаворудим, аммо қаттиқ пушаймон бўлиб тавба қилиб, намозни бошладим. Албатта бунга эримни кўндиришим жуда қийин бўлди, дуоларимда инсоф сўраб охири ҳеч кимга билдирмай яширинча ўқишлик шарти билан рози бўлдилар. Саволим шуки намоз ўқийсанми деб сўраганларга ёки умуман намоз ҳақида сўрашганда ўқишимни яшириб юрсам, аммо биронта намозларимни қазо қилмай вақтида ўқиш имконини қиляпман ҳар доим беҳисоб шукр, лекин буни эримдан бошқа ҳеч кимга билдирмаяпман. Шу ишим тўғрими? 2). Куни билан таҳоратимни бузмай юришга ҳаракат қиламан, аммо бузилгандан кейин намоз вақтигача бориб таҳорат қилишга базида иш кўплигидан имконим бўлмиди. аммо оғзим бўш қўлим иш қилгандаям тинимсиз ёддан билган сураларимни айтиб юриб иш қиламан. Баъзида таҳоратим бузилиб қолса зикрларни айтиб юраман ҳаёл бузилмаслиги учунам, доим одат бўлиб қолган, лекин таҳоратсиз бўлганимдаям тилим ўрганиб қолгани учунам ўзидан ўзи Фотиҳани айтворураман. Таҳоратсизлигим эсимга тушиши билан тўхтатаман. Буларни доим овозимни ўзим эшитадиган даражада айтиб юраман, лекин яқинда бир танишим таҳоратсиз сураларни айтиб юриш катта гуноҳлигини айтиб қолди. Шу гап тўғрими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Мусулмонлар ичида ҳам бундай оилалар борлиги жуда ҳам ачинарли. Сиз ибодат ва дуода мустаҳкам бўлиб шу оилани ўнгланиб кетишига сабабчи бўлинг. Қуръон сураларини ёддан айтишда таҳорат бўлмаса зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat