Ассалому алайкум! Келин болиб тушган хонадонимда шундай бир таниш "домлалаги" бор, у киши жуда ибодатли эмиш, жин чикарар, уйларни жинлардан тозалар эмуш, охирги пайт кучли касал бўлдим ва ўша домлани олиб келишди, у эркак киши айтики сизда зиён бор эскичадан. Бир кўришдаёқ қаерим қандай оғриётганини хам айтиб бердилар, ўша зиённи ечшимиз керак дедилар. Мен дам солсалар керак деб ўйладим, у киши эса индамай оғриятган бўғимларимга шунчаки тегиб худди боғланган нарсани ечаётгандай харакат қилдилар(номахрам бўлсамда менга бемалол тегдилар ёнимда турмуш ўртоғим бор эдилар), мана қизим сан қўрқиб кетма деб этмди, жин чиқардим сандан, котта жин кирганакан ичинга ёпишвоганакан ддила. Ростан хам жинлар шундай қила оладими? Уйимизнихам тозаладилар вай уйилаям зиён бор пастелларни, ёстиқларни ёқила, ташаб юборсела олган одамга ўтади, ёқворила дедила, уларни айтганларини қилиб ёстиқ чойшабларни ёқиб юбордик, сўнгра домла мен фолбин эмасман, бу Оллох томонидан юктирилган илим, мани шунақа яратган ман домлалаям кўрролмайдиган зиёнларни кўраман дедилар, мени ўйлантираётган нарса шундай тушунча ва амаллар динимизда борми? Ростанхам шундай Оллох томонидан юктирилган илми бор инсолар борми? Биз килган иш гунох эмасми?
– Ва алайкум ассалом! У одамни айтган ҳамма гаплари кофир жинлар билан ишлайдиган аррофларни гапи экан. Сизлар у одам билан алоқа қилиб хато иш қилибсизлар. Тавба қилинглар ва бошқа бундай одамларга яқинлашманглар ҳам.
Ундайлар кофир жинлар билан мулоқотда бўладиган каззоб, ёлғончи ва Аллоҳ ҳаром қилган ишни қилувчилар бўлади. Ғайбни ва кўрмаган нарсаларини даъво қилишади, улар фолбинлар. Улар нима дейишларидан қатъий назар ҳатто "одамларим бор" ёки "менга Аллоҳ юқтирган" деган гапларга ҳам ишониш керак эмас. Уларни намозхонлиги, домлаларга ўхшаб кийиниб олишлари ёки Қуръондан 1-2 сура ёдлаб бировларга ўқиб дам солиши алдаб қўймаслик керак. Шаратимизда уларни олдига бориш ёки уларни гапини тасдиқлаш куфр ҳисобланади.
عَنْ بَعْضِ أُمُّهَاتِ الْمُؤمِنِينَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُنَّ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ أَتَى عَرَّافًا فَسَأَلَهُ عَنْ شَيْءٍ لَمْ تُقْبَلْ لَهُ صَلَاةٌ أَرْبَعِينَ لَيْلَةً. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَحْمَدُ وَلَفْظُهُ: مَنْ أَتَى عَرَّافًا أَوْ كَاهِنًا فَصَدَّقَهُ بِمَا يَقُولُ فَقَدْ كَفَرَ بِمَا أُنْزِلَ عَلَى مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ
Мўминларнинг оналари розияллоҳу анҳуннанинг баъзиларидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким аррофга келиб, ундан бирор нарса ҳақида сўраса, унинг намози қирқ кечагача қабул бўлмас», дедилар».
Муслим ва Аҳмад ривоят қилганлар.
Аҳмаднинг лафзида:
«Ким аррофга ёки коҳинга келиб, унинг айтганини тасдиқласа, батаҳқиқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил бўлган нарсага куфр келтирибди» дейилган.
Шарҳ: Ҳақиқий мўмин учун қирқ кунлик эмас, бир маҳал намозининг қабул бўлмай қолиши улкан мусибатдир. Бу мусибат фақатгина фолбинга бориб, ундан бир нарса ҳақида сўрашнинг жазосидир. Унинг айтганига ишонадими йўқми, фарқи йўқ.
Аммо ким фолбинга бориб, унинг айтганини тасдиқласа, куфрга кетган бўлар экан. Аллоҳнинг Ўзи асрасин!
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ أَتَى كَاهِنًا فَصَدَّقَهُ بِمَا يَقُولُ أَوْ أَتَى امْرَأَتَهُ حَائِضًا أَوْ أَتَى امْرَأَتَهُ فِي دُبُرِهَا فَقَدْ بَرِئَ مِمَّا أُنْزِلَ عَلَى مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким фолбинга бориб, унинг айтганини тасдиқласа ёки хотинига ҳайз чоғида яқинлик қилса ёки хотинининг орқасига яқинлик қилса, батаҳқиқ, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил этилган нарсадан тонибди», дедилар».
«Сунан» эгалари ривоят қилганлар. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!