Ассалому алайкум! Опамлар ўзлари яшаб турган уйни сотишмоқчи бўлишди, уйга қўшниси ва бир ёт киши харидор бўлди, қўшнилар бошқа харидор борлигини билиб, душанба хуфтондан кейин телефон қилиб, олиш-олмаслик жавобини аниқ айтаман деди. Опамни хўжайини анашу мухлат ўтгандан кейин телефон қилиб у қўшнисини топа олмаган, ва иккинчи харидор билан уйини барака қилиб, харидордан 50 доллар заколат олган. Қўшни жавобини айтиш керак бўлган муддатдан 9 кун ўтиб 10-куни кўчада учрашиб қолиб сизга телефон қилиб тушолмаябман деган ёлғон важларни айтиб, уйни ўзи олишини айтибди. Уйни барака қилиб қўйганига қарамасдан қистовини қўймаябди. Қўшниларни йиғиб бошқа одам келса сиғдирмаймиз деган гапларни айтишган. Ва сизга келган аввалги харидорларни хам айнитиб жўнатганман деб айтган. Опамни хўжайини барака қилиб бўлганман, савдони бузсам пулни баракаси бўлмайди... деган гапига ўзлари яшаб турган Андижон шахридаги Шахидтепа масжиди имомига боришган. Имом қўшни хақлироқ деб, қўшнига сотмасангиз бўйнизга шу хақ қолади, бошқа одам билан қилган баракангиз улар уйсиз қолса хам хеч нарса эмас, мен буни бўйнимга оламан деган. Вахолангки барака қилган харидор ишониб ўзи яшаб турган кўпқаватли уйлардаги уйини сотиб бўлган ва бу муаожаролардан хабари бор. Сизлардан илтимос ушбу холат бўйича шариат ечимини кўрсатиб берсангизлар.
– Ва алайкум ассалом! Ўша қўшни уйнинг барака қилинганини эшитган заҳоти “мен оламан” деган бўлса ва ўша нархни тўлашга нақд пули бўлса ўша қўшнига уйни сотиши керак. Бу шуфъа ҳақи дейилади. Муҳими у барака бўлганини билган заҳоти уйни талаб қилган бўлиши лозим. Барака бўлганини эшитган бўлсаю талаб қилишни кечиктирган бўлса ҳақи ботил бўлади. Валлоҳу аълам!