Ассалому алайкум! Талаба жияним(холамнинг ўғли) Тошкентда ўқиши туфайли биз билан бирга яшаяпти. Баъзан уйда аёлим ва 9 ёки 11 ёшлик ўғлим ўзлари қолганда жияним ўқишдан қайтиб келиб қолади. Шу ҳолатда у болани уйга кириб ўтириши мумкинми?
– Ва алайкум ассалом! Жиянингиз аёлингизга номаҳрам, ёлғиз қолиши асло жоиз эмас. Валлоҳу аълам!