Ассалому алайкум! Келишмовчилик туфайли хотинимга уч талоқ айтдим кейин эса унга ечим излаб фатво бўлимига бордик бизни қайта никоҳлаб қўйди ҳозирда бирга яшаябмиз ҳукми қандай бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Уч талоқдан сўнг қайта никоҳланиш мумкин эмаслигини фатво бўлимидагилар яхши билади. Сизларни никоҳлаб қўйган бўлиши мумкин эмас. Ё сизлар масалани нотўғри тушунтиргансизлар ёки масала умуман бошқача бўлган. Хуллас, фатво бўлимига қайта учраб, аниқлаштириб олинг. Валлоҳу аълам!