Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никох

15:32 / 09.08.2018 | Gavhar | 2833
Ассалому алайкум! Мен 28га кирдим. Ота-онам мени турмушга узатишмоқчи. Аммо мен диний билими бор йигитга турмушга чиқаман деб рад жавобини бердим. Уйимдагилар мени тушунишмаяпти. Мени қаршилик қилишга хаққим борми? Гунохкор бўлмайманми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 

عَنْ أَبِي حَاتِمٍ الْمُزَنِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا جَاءَكُمْ مَنْ تَرْضَوْنَ دِينَهُ وَخُلُقَهُ فَأَنْكِحُوهُ، إِلَّا تَفْعَلُوا تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الْأَرْضِ وَفَسَادٌ، قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، وَإِنْ كَانَ فِيهِ؟ قَالَ: إِذَا جَاءَكُمْ مَنْ تَرْضَوْنَ دِينَهُ وَخُلُقَهُ فَأَنْكِحُوهُ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَحَسَّنَهُ  

Абу Ҳотим ал-Музаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон сизга ўзингиз динидан ва хулқидан рози бўлган киши келса, унга (сўраганини) никоҳлаб беринг. Агар шундай қилмасангиз, ер юзида фитна ва фасод бўлур», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, агар унда
(фақирлик ва ҳоказо) бўлса ҳам-а?» дейишди.
У зот «Қачон сизга ўзингиз дийнидан ва хулқидан рози бўлган киши келса, унга (сўраганини) никоҳлаб беринг», деб уч марта айтдилар».
Термизий ривоят қилган ва ҳасан, деган.
Бу ҳадиси шарифдан дини ва хулқи яхши бўлган йигит энг муносиб куёв бўлиши қаттиқ таъкидланганлиги келиб чиқмоқда. Дини ва хулқи рози бўлинадиган даражадаги киши томонидан совчи келганида қизни келинликка берилмаса, ер юзида фитна ва фасод иш қилинган бўлиши уқтирилмоқда.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу гапни эшитиб, агар у одам камбағал ёки бошқа рағбат қилинмайдиган сифатларга эга бўлса ҳам-а, деган маънодаги саволни берганларида у зотнинг олдинги гапларини уч марта қайта такрорлашлари кишидаги диндорлик ва яхши хулқ нақадар улуғ сифатлар эканини яна бир бор тасдиқлайди.
Биз, мўмин‑мусмонлар куёв танлаш пайтида ушбу набавий маслаҳатларга амал қилсак, албатта тўғри йўл тутган бўламиз.
Муносиб куёв танлаш борасидаги барча далил ва ҳужжатларни жамлаб, тартибга солиб, таҳлил қилган уламоларимиз асосан қуйидаги сифатларга эътибор бериш лозимлигини таъкидлайдилар:
1. Диндорлик.
2. Тақводорлик.
3. Ҳусни хулқ.
4. Оила масъулиятини адо этиш қобилияти.
5. Келиннинг тенги бўлиши. Бунда ёши, ижтимоий ҳолати ва шунга ўхшаш нарсалар кўзда тутилган. ("Бахтиёр оила" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat