Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Халол касб

19:28 / 09.12.2022 | Sh | 658

Ассалому алайкум! Бир неча йиллар аввал спиртли ичимликлар савдоси билан шуғулланувчи бир аканинг қўлида бухгалтерлик қилар эдим. Маълум вақтдан сўнг, сабабини юзига аниқ айтолмай бошқа баҳона билан бухгалтерлигидан чиқиб кетдим. Бу вақт оралиғида бухгалтериясини яхши юргиза олмади ва шу кунларда (бир неча ойдан буён) "яна мени бухгалтерлигимни қилгин" деб холи жонимга қуймай ётибди. Орага хар хил одамларни солиб, катта ойликлар ваъда қилаябди. Охир оқибат, шартта юзига "ака ароқни ичида бошқа юрмайман" деб рад этдим. Энди эса, "майли сен ароққа аралашмайсан, бытовой техника савдосини ҳисоб-китобини қилгин" деб таклиф бераябди. Устозлар, шу ўринда қандай йўл тутай? Савдосининг маълум бир қисми спиртли ичимликлар бўлган одамларнинг бытовой техникаси ишида аралашиб юрсам, луқмамга ҳаром аралашиб қолмайдими? Бошим роса қотган.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳалол тижорат бухгалтериясини юритсангиз бўлади. Ойлигингизни ҳам ҳалол пулдан берсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat