Ассалому алайкум! Биз янги махаллага кучиб кеганмиз. Кеганимизда бу ерда ахоли хам кам эди, газ свет сув умуман йок эди. Куни кушнилар фаоллроклари югуриб елиб, уз маблагимиздан газ олиб келинди. Шунда сарф килинган харажатларни яшаётган ахолига тенг болиниб толанган. Шунда хар бир оилага 60 кило гушт пулидан тугри келган. Мени саволим шундан иборатки, шунгаям мана 10 йилдан ошди ва кегин кучиб келаётган кушнилардан ана уша 60 кило гушт пули олинади, болмаса газ берилмиди. Факат 10 йил олдинги гуштни нархи бн хозирги кундаги нарх жуда котта, шу ишлари халолми? (ха айтканча, кегинги олинган пулларни махалла харажатларига ишлатилади дейишган)
– Ва алайкум ассалом! Ўша маҳалладаги газ қувури унга пул сарфлаганларнинг ўртасида шерикчилик молига айланибди. Улар қувурнинг муайян бир улушини янги келган қўшниларга муайян пулга сотишлари мумкин. Бу билан янги қўшнида трубага ҳиссадорлик ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи собит бўлади. Валлоҳу аълам!