Ассалому алайкум! Ман тақсит савдоси билан шуғулланаман автомобил олиб насияга сотаман. Манга бир яқин инсоним маниаям 4300$ пулим бор шунга автомобил олиб шуни насияга сотиб бергин деб илтимос қилди фақат ҳеч ким билмасин ўзингни номиндан қигин дедилар. Шу пулга автомобил сотиб олиб насияга сотсам жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Унинг номидан шу ишни қилсангиз бўлади. Ўша пул ҳам, унга олинадиган машина ҳам ўша яқин инсонингизнинг мулки бўлиб, сизнинг қўлингизда омонат молидир. Валлоҳу аълам!