Ассалому алайкум! Бир пайтлар ўзимга ўзим “пулим копайиб кетса бир жиянимга ёрдам қиламан” дегандим (у қиз дадаси йўқ лекин балоғатга етган.) Хозир пулим етарли аммо у қизни амакиси уларга анча ёрдам бераётган экан акаси ҳам ишлаётган экан. Шунда мен эхсонимни бошқа хақдорроқ инсонга берайми ёки ўшанда (пулим кўпайса ёрдам қиламан) деганим учун унга беришим шартми? Буни ўзимга ўзим айтганман, Аллоҳ ҳаққи деб қасам ичмаганман?
– Ва алайкум ассалом! Ҳеч кимга беришингиз шарт эмас. Сиз айтган гап қасам ҳам назр ҳам бўлмаган. Валлоҳу аълам!