Ассалому алайкум! Бир танишим борлар билишимча бир нечта одамдан қарзлари бор. Лекин бир нечта қавм қариндошларини ўзлари пул тўлаб умрага жўнатишябди. Ишлари яхши бўгани учун закот сифатида. Қарзлари бўла туриб қилган закотлари қабул бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Қарз миқдоричасини айириб ташлаганда қўлида нисобга етадиган маблағи йўқ бўлса закот вожиб эмас ва қилган эҳсони нафлдир. Агар бунинг акси бўлса умрага қандай қилиб жўнатганига қаралади. Агар ўша қариндоши закот олишга ҳақли бўлса ва умра пулини унга мулк қилиб берган ёки унинг буйруғи билан тегишли жойга тўлаган бўлса закоти адо бўлган. Бундай бўлмаса адо бўлмаган. Валлоҳу аълам!