Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дадамнинг қарамоғида бўлган сингилга закот

22:27 / 26.05.2022 | Dilshod Yoqubjonov | 1114

Ассалому алайкум! 1. Мен чет элдаман. Турмушдан ажрашган синглим бор. У уйимизда ота-онамнинг қарамоғида. Шу синглимга закотимни берсам бўладими? 2. Закот бераётганда ҳозирги бор даромадимдан 2 йилга деб ният қилиб ва ҳисоблаб закот берсам, кейинги йил даромадим кўпайган бўлса, кейинги йил яна ҳисоб китоб қилиб закот бераманми? Ёки ҳозирги 2 йилга деб ният қилиб бермоқчи бўлган закотим, кейинги йил даромадим қанча бўлишидан қатъий назар 2 йилга ўтаверадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ака-сингилга, сингил акага закот бериши жоиз. Шарти шуки олувчи тараф нисоб миқдоридаги мулкга эга бўлмаган камбағал инсон бўлиши керак. Нисоб миқдоридаги тилла (85 гр), ёки шунинг қийматидаги пул, ёки шунинг қийматидаги тижорат моли ёки қиймати шу миқдорга тенг келувчи, ҳожатидан ошиқча бўлган бирор мулк, ёки закот нисобига етган чорва молига эга бўлса закот олиши жоиз эмас.

2). Кейинги йил нисобингиз кўпайса ўша учун ҳам закот беришингиз вожиб. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat