Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Биржа савдоси

18:08 / 17.12.2022 | AbdulAziz | 1441

Ассалому алайкум! Мен катта қийматга эга бўган техника сотиш билан шуғулланадиган компанияда сотувчи бўлиб ишлайман. Мен ҳар бир сотган товар суммасидан бонус олиш орқали даромад қиламан. Бизнинг корхона давлат ташкилотларини ҳам таъминлаш билан ҳам шуғулланади. Бу биржа орқали тендер ўтказиш ёли билан амалга оширилади. Ҳозир бизнинг соҳамизда, қўпол қилиб айтганда нопок инсонлар кўп. Улар арзон нархда ютиб олиб, ёки буюртмачи ташкилотнинг маъсул шахси билан келишган ҳолда қиммат нархда ютиб олиб, пулнинг маълум бир қисмини оъша шахсга бериш шарти билан ютиб олади ва арзон ҳамда сифати паст товарини етказиб беради. Менинг мақсадим халқ фойдаланадиган нарсани яхшиси бўлиши ва албатта бундай пора беришни ёқламайман. Чунки бу халқни пули. Ман ўзимни алдаш мақсадида бу саволни бермаямман. Аниқлик киритиб олиш учун илмли инсонларга мурожаат қиляпман. Мен топган мижозларнинг аксарият қисми давлат ташкилоти буюртмалари бўлади. Мен ҳам ўша маъсул шахсга маълум миқдорда пул бериб оъзимизнинг товарни сотсам, лекин яхши маҳсулот билан таъминласам, бундан олган бонусим менга Ҳалол бўладими? Чунки бу ишни мен қилмасам бошқаси қилади ва у қандай товар етказиб бериши номаълум. Ниятим халқимиз тўлаётган солиқлари учун яхши хизмат билан таъминлаш.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳалол эмас. Эҳтимолий зарарни даф қилиш учун ҳаромга қўл урилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat