Ассалому алайкум! 1 ой аввал бир қариндошимиз ўтган эди. Қор ёққанда биринчи қор билан деб бориб уйига йўқлаб келишди. Бобом бахорда ўтганлар келинлари қизини туғулган кунига таклиф этиб бобонгизга биринчи қорлари билан деб эхсон қилябмиз дедилар. Мен бундай амални аввал китобларда ўқимаганман бу қанчалик тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Марҳумнинг биринчи қори деган амал йўқ. Бундай ният билан эҳсон бериш бидъат. Валлоҳу аълам!