Ассалому алайкум! Хозирги пайитда кафе, тўйхона ва хоказо жойларда хеч қандай рухсат ва хужжатларсиз "стоянка" лар кўпайиб кетган. Кириш-чиқишга стул қўйиб олишади. Чиқишингизда пул талаб қилишади. Чекни талаб қилсангиз хар хил бахоналар қилишади. Шунақа турдаги "стоянка"ларга пул бериш керакми ёки йўқми? Бермасак бировни хаққини еган бўлиб қолмаймизми? Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аввало ўша жойларда туриб олиш тўғри-нотўғрилигини аниқлаб олиш керак. нотўғри туриб олган бўлса уларни тиланганини бермаслик гуноҳ эмас. Валлоҳу аълам!