Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аввалги гуноҳлар

18:41 / 06.01.2023 | Akmal Abdreimov | 775

Ассалому алайкум! Аввал динни Аллоҳнинг буйруқларини яхши тушунмаган вақтларим кўп гуноҳ иш қилганман хозир эса астойидил тавба қилиб у гуноҳи кабиралардан узоқдаман Алҳамдуллилаҳ охирини берсин. Мен уйланмоқчиман Ин Шаа Аллоҳ шу сабаб учрашувга чиқдим учрашувга чиққанимда номзод қиз мендан аввалги қилган гуноҳларимни сўради яни ичганмисиз чекасизми ва яна асосийси ЗИНО қилганмисиз деб сўради мен тавба қилганман лекин ёлғон бўлмасин деб ха зино қилганман дедим. Ҳозир ўйланаябман Аллоҳим мени айбларимни яширганди мен ошкор қилдим тавбам хабата бўлмадими нима қилай? Агар бошқа учрашувга чиқишим мумкин ўша пайти қиз мендан аввалги гуноҳларимни сўраса ха қилганман деб тан олишим керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Гуноҳларингиз ҳақида сўраса, умумий қилиб барча гуноҳларимдан тавба қилганман, тафсилотларига киришмайман, деб суҳбатни якунланг. Аммо ёлғон гапирманг.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَسَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُكُلُّ أُمَّتِي مُعَافًى إِلَّا الْمُجَاهِرِينَ، وَإِنَّ مِنَ الْمُجَاهَرَةِ أَنْ يَعْمَلَ الرَّجُلُ بِاللَّيْلِ عَمَلًا ثُمَّ يُصْبِحُ وَقَدْ سَتَرَهُ اللهُ، فَيَقُولَ يَا فُلَانُ عَمِلْتُ الْبَارِحَةَ كَذَا وَكَذَا، وَقَدْ بَاتَ يَسْتُرُهُ رَبُّهُ وَيُصْبِحُ يَكْشِفُ سِتْرَ اللهِ عَنْهُرَوَاهُ الشَّيْخَانِ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Мужоҳирлардан бошқа умматимнинг ҳаммаси авф қилингандир. Албатта, бир кишининг кечаси бир ишни қилиб, тонг отганда Аллоҳ уни сатр қилган бўлса ҳам «Эй фалончи, кечаси ундай қилдим, бундай қилдим», демоғи ҳам мужоҳарадандир. Батаҳқиқ, у Аллоҳ уни сатр қилган ҳолида ётган эди. Тонг отганда эса ўзидан Аллоҳнинг сатрини очади», дедилар».
Икки шайх ривоят қилганлар.
Шарҳ: «Мужоҳир» жаҳр сўзидан олинган бўлиб, луғатда «ошкора қилувчи» деган маънони билдиради. Шаръий истилоҳда эса гуноҳни ошкора ва уялмасдан қилувчи одамга айтилади. Ушбу ҳадиси шарифдаги таърифга қараганда, ўзи қилган гуноҳни одамларга мақтаниб юради.
Демак, гуноҳни ошкора қилган, ўзидан содир бўлган гуноҳларини гапириб юрадиган мужоҳирларнинг гуноҳи авф қилинмас экан.
Ана шундай мужоҳирларнинг айбини гапириш ғийбат ҳисобланмас экан. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat