Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Силаи раҳм одоби

23:39 / 17.01.2019 | Mirshod | 2350
Ассалому алайкум! Қариндошларга силаи раҳм қилиш нақадар улуғ савоблигини Қуръони Карим ва ҳадислар орқали билиб олганмиз. Лекин шундай қариндошлар борки, улар билан қандай муомала қилишни билмай қоламиз. Дадамни укалари бор, бизни уйдагиларга на салом на алик олади, яхши ёмон кунларимизда биз билан бўлмайди, лекин ойим ҳам, дадам ҳам уларни ҳолидан хабар олишади. Силаи раҳмни чегараси қаерда, мана шу йил деярли бир-биримизникига кириб чиқмаймиз, мен бориб турардим лекин улар келмай қўйганига мен ҳам бормай қўйдим. Лекин яхши-ёмон кунида ўтаман фақат аввалгидай серқатновмасман. Шунга шу қатновни камайтирганим учун Аллоҳнинг назаридан қолишдан қўрқаман. Ота-онамни ҳурмат қилмаган инсонларникига тез-тез боришим ёки бормаслигим ҳақида бирор фикр билдиринг илтимос!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз борди-келдини қилаверинг. 

وَلِلْبُخَارِيِّ وَأَبِي دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيَّ: لَيْسَ الْوَاصِلُ بِالْمُكَافِئِ وَلَكِنِ الْوَاصِلُ الَّذِي إِذَا قُطِعَتْ رَحِمُهُ وَصَلَهَا  

Бухорий, Абу Довуд ва Термизийларнинг ривоятида:
«Силаи раҳм қилувчи берганга яраша қайтарган эмас. Балки силаи раҳм қилувчи – ўзининг силаи раҳми кесилганда уни боғлагандир», дедилар».
Шарҳ: 
«Фалончи менга яхшилик қилган эди, мен ҳам унга яхшилигини қайтариб қўйишим керак» деган маънода иш қилган одам силаи раҳм қилувчи ҳисобланмас экан. Ҳақиқий силаи раҳм қилувчи қариндошлик алоқасини узиб қўйганга яхшилик қилувчи шахс экан.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда ўзларининг бошқа бир ҳадиси шарифларида:
«Уч нарса Аллоҳнинг наздида карамли ахлоқдандир: сенга зулм қилганни авф қилмоғинг, сени маҳрум қилганга ато бермоғинг ва сен билан алоқани узган билан алоқа боғламоғинг», деганлар.
Бас, биз билан алоқани узган қариндошлар билан алоқани яхшилашга ҳаракат қилайлик.  ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat