Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мажбурий талоқ

21:28 / 30 январь | Камолиддин | 824

Ассалому алайкум! Мен фотихада иккиярим йил утирганман. Кайлигим чет элдан келганидан сунг туй килдик. Туйдан уч ой утиб яна кетишларига тўғри келди. Эрим кетганларидан сунг бошланди. Кайнотам ва кайнонам сил килиб юборишди. Нима килсам хам кузларига куринмас ёки хато буларди, хеч нарса килмайдиган овсиним яхши бомдоддан то хуфтангача тинмайдиган мен емон эдим. Оиламизда уруш жанжал курмаганман, баланд овоз чикмасди. Хаетда менга хеч ким баланд гапирмаган. Бу ерда эса бакириб ташлашарди. Нима учун? Нима килай яна? Хуллас асабларим хароб булди. Нафасим кисадиган булди. Кечаси чарчаганимга карамай бетокат булиб ётардим. Эртадан кечгача яхши гап юк, худди мен кулдек. Эримга телефонда куп маротаба хужайин, илтимос уйимизга жавоб беринг, акам асаб духтурига олиб боришсин , узимни сезяпман пхволим ёмон десам ёк, хеч каерга бормайсан, мен ота онамни олдида ким деган одам буламан дедилар. Хуллас шу тарика ойлар утди, кайнота кайнонамга кушилиб эрим хам дук киладиган булди, куллаб кувватлаш уммуман юк. Холсизланиб,тиззаларим калтираб, терлаб сув булардим. Шундай кунларни бирида кайнонам овсинларимни олдида патга урганди ишимни тугатиб остагина ховлидан чикиб кетдим. Эрим кайт деди, кайтишга соглигим булмаслигини агар кайтсам кейин йикилиб колишимни айтдим. Шундай килиб эрим хам телефон килмай куйди. Мен бу вактда асабларимни даволадим, жуда кучли уколлар олдим, дорилар...... эрим телефон килмасди лекин жавобимни хам бермаганди. Бу орада юкимни хам юборишди. Эрим кайтди уйларига. Акам унга тел килиб бир еглик килгин, ёки эр булиб эгалик кил ёки бошини оч дедилар, эркак хотинини соглигига, хаетига жавобгар, сен хотинингни асролмадинг дедилар акам. Эрим билан куришдик, мени яхши куриши куриниб турибди. Уни уйлантиришмокчи булишганини айтди. МЕНИ ДЕБ ГУРУРИНГДАН КЕЧИБ УТАСАНМИ дедилар , мен ХА дедим. Унда бахтли булишимиз учун уйимизга бориб ота онамдан узур сура, сукишлари мумкин лекин кечиришади. Шунда яна бирга буламиз дедилар. Мен хам гуруримни йигиштириб айбим булмасада эримни юкотмаслик учун уйларига бордим, кайнотамдан узур сурадим, нималар демадим кайнотам эса шунака каттик гаплар билан на личность перешёл. Кеч эрга текганимни юзимга солиб нималар демади гунда хам кетмай туравердим узур кечиринг илтимос деб, эрим индамай турарди. буни жавобини бермадингми? дедилар кайнотоам. эрим бошини эгиб индамай турарди. нима бошингни (фалонга) ухшатиб эгиб турибсан, жавобини бер агар бирга булсанг норозиман сендан дейишди ва келиб эшикни очиб чикиб кет деди. мен илтимос дадажон кечиринг, гунохимни кечиринг хато килдим десам узингни шарма килма чикиб кет дедилар. Эрим индамай турарди. Кайниакам юр, биз узимиз гаплашамиз сени кузатай деб бирга чикганди уялганимдан хурлигим келганида югуриб кочиб кетдим. Эрим окамдан бироздан кейин чопиб келдилар, вакт бер дедилар. Юрагим сингандекман. Саволим: 1) Эрим отасини норози килмаслик учун жавобимни берса ва мени бахтим куйса у холда эрим гунох оладиларми? 2) Агар отасини норозиман сузига карамай мен билан бирга булса, яъни мени талокимни бермаса у холда дадасини килган оқи утадими? Эрим узи кучли личность, лекин ота онасини олдида кучсиз, нимаики дейишса килади, ака укалари ва синглиси унака эмас, факат шу киши шунакалар. Шунинг учун ота онаси слабый томони эканини билиб шуни суестимол килишади. Мен эримга иккинчи оиласиман, биринчи оиласиданхам онаси жавобини бердирга экан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизни талоқ қилишга мажбур қилишса, итоат қилмаса гуноҳкор бўлмайди. Агар ноҳақ оқ қилса, асло оқ бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat