Ассалому алайкум! Иккита дўстим футбол жамоалари бўйича гаров ўйнашди, кимни жамоаси мағлуб бўлса уйида ош қилиб берадиган бўлди. Энди гаровда ютқизган дўстим уйида ош бермоқчи. Шу зиёфатга қатнашишга шариат қандай қарайди. 2). Дўстимга ошга кетадиган гуручни пулини мен бераман, лекин ниятингни гаров учун эмас балки пул йиғиб зиёфат уюштирдик десак тўғри келадими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Бу қимордир. Ютганлар ютқазганга ўша зиёфатни қилдиришлари ва ундан ейишлари ҳаром.
2). Тўғри келмайди. Зиёфат қилиб бермасин. Валлоҳу аълам!