Ассалому алайкум "Мажлисдаги (масжиддаги, бирор бир йиғилишдаги) одам бир сабаб билан ташқарига чиқиб кетсаю, қайтиб келганда ўзи туриб чиқиб кетган бўш жойга ўтириш керак бўлган энг ҳақли одам бўлган киши жойни эгаси. Шундай бўлишига" Имом Муслимдан" ҳадис бор экан. У қайси ҳадис?
– Ва алайкум ассалом!
12-Боб.
Ўтирган ўрнидан туриб кетган одам
қайтиб келса, ўша жойга ҳақлидир
وَحَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، أَخْبَرَنَا أَبُو عَوَانَةَ، وَقَالَ قُتَيْبَةُ: أَيْضًا حَدَّثَنَا عَبْدُ الْعَزِيزِ - يَعْنِي ابْنَ مُحَمَّدٍ - كِلَاهُمَا عَنْ سُهَيْلٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: إِذَا قَامَ أَحَدُكُمْ». وَفِي حَدِيثِ أَبِي عَوَانَةَ: «مَنْ قَامَ مِنْ مَجْلِسِهِ، ثُمَّ رَجَعَ إِلَيْهِ فَهُوَ أَحَقُّ بِهِ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирингиз турса...», дедилар.
Абу Авонанинг ҳадисида «Ким ўз жойидан туриб, яна қайтиб келса, у ўшанга ҳақлидир», дейилган.
Валлоҳу аълам!