Ассалому Алейкум хурматли Бизга сизнинг маслаҳатингиз керак бўлиб қолди. Бир яқин биродаримиз ъъКомилликка елтувчи китоб деганъъ китоб сотиб олибди. Уни ўқиб чиқиб кўпчиликка тавсия қилмоқда. Ундаги баъзи фикрлар ақийдамизга тўғри келмайдими деб ўйлаябман.
Жумладан Расул пайғамбарлар сирасига маъжусийлар пайғамбар деб даъво қилувчи Зарадуштра ҳам киритилган.
Улул азм пайғамбарларнинг таркибини ўзгартириб берган.
Хотамул Анбиё кимлигини ёлғиз АЛЛОҲ билади дейилган (мен хотамул анбиёни Муҳаммад Мустафо (с. а. в) деб ўйлардим). Азизиддин Насафийни фикрини ҳам шу китобдан иқтибос олгандим.
Савол:
бу биродарим у китобни севиб мутолаа қилади ўқима десам ҳафа бўлади. Қандай маслаҳат берасиз у ўша китобни ўқиши жоизми? Жоиз бўлмаса уни қандай қилиб дилини оғритмасдан қайтарсам бўлади?
(администраторлар илтимос шу саволим тўлиғича етиб борсин. Ташаккур. Сўнгги қавс ичидаги жумла чоп етилиши шарт емас)