Маълумки жуда кўплаб ҳамюртларимиз Россия ва бошқа бир қанча давлатларга бориб ишлаб келмоқдалар. Афсуски, уларнинг баъзилари минг азоблар билан меҳнат қилиб, ишни топширгандан сўнг, баъзи нобакор иш берувчилар томонидан уларнинг меҳнати қадрсизланиб, ҳеч қандай иш ҳақи берилмаслик ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Меҳнаткаш дардини кимга айтишини билмай, иш ҳақини ололмасдан қайтиб келаётганлар мавжуд. Саволим шундан иборатки, мусулмоннинг ҳаққи мусулмонда қолиб кетганда, қачонки қиёмат бўлиб сўроқ савол бўлганда, ҳақни олиб қолган киши жавоб беришлиги, ҳақдор эса ажрини олишлиги маълум. Юқоридаги ҳолат юзасидан, номусулмон билан шундай ҳолат бўлганда ҳам ҳақдор ажрини оладими?