Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қиморвоз эркак

22:51 / 06.01.2023 | Аскар | 623

Ассалому алайкум! Қиморвоз қимор ўйнашдан қайтмайдиган эркак билан аёл киши яшашга мажбурми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сабр билан уни ҳаромдан қайтаришда бардавом бўлиш керак. Қариндошлардан ёрдам сўраш керак. У олиб келган ҳаром молдан емай туриш керак. Қачонки эр қиморни ташлашидан буткул умиди узилса талоқ сўраши мумкин. Аммо ўзининг ҳалол моли билан сабр қилиб ўша эрни ҳидоятга келишига сабаб бўлиб қолса улуғ ажрга эришади.

 حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ، حَدَّثَنَا يَعْقُوبُ بْنُ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ مُحَمَّدِ بْنِ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَبْدِ الْقَارِيُّ، عَنْ أَبِي حَازِمٍ قَالَ: أَخْبَرَنِي سَهْلٌ رَضِي اللهُ عَنْهُ - يَعْنِي ابْنَ سَعْدٍ - قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم يَوْمَ خَيْبَرَ: «لَأُعْطِيَنَّ الرَّايَةَ غَدًا رَجُلًا يُفْتَحُ عَلَى يَدَيْهِ، يُحِبُّ اللهَ وَرَسُولَهُ، وَيُحِبُّهُ اللهُ وَرَسُولُهُ». فَبَاتَ النَّاسُ لَيْلَتَهُمْ أَيُّهُمْ يُعْطَى، فَغَدَوْا كُلُّهُمْ يَرْجُوهُ، فَقَالَ: «أَيْنَ عَلِيٌّ؟» فَقِيلَ: يَشْتَكِي عَيْنَيْهِ، فَبَصَقَ فِي عَيْنَيْهِ وَدَعَا لَهُ، فَبَرَأَ كَأَنْ لَمْ يَكُنْ بِهِ وَجَعٌ، فَأَعْطَاهُ، فَقَالَ: أُقَاتِلُهُمْ حَتَّى يَكُونُوا مِثْلَنَا؟ فَقَالَ: «انْفُذْ عَلَى رِسْلِكَ حَتَّى تَنْزِلَ بِسَاحَتِهِمْ، ثُمَّ ادْعُهُمْ إِلَى الْإِسْلَامِ، وَأَخْبِرْهُمْ بِمَا يَجِبُ عَلَيْهِمْ، فَوَاللهِ لَأَنْ يَهْدِيَ اللهُ بِكَ رَجُلًا خَيْرٌ لَكَ مِنْ أَنْ يَكُونَ لَكَ حُمْرُ النَّعَمِ


Саҳл розияллоҳу анҳу, яъни Ибн Саъд шундай хабар қилади:
«Хайбар куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эртага туғни қўлида фатҳга эришиладиган, Аллоҳ ва Унинг Расулини яхши кўрадиган, Аллоҳ ва Унинг Расули ҳам яхши кўрадиган кишига бераман», дедилар. Одамлар тунларини «У кимга бериларкин?» деб ўтказишди. Эртасига ҳар бирлари ўшани умид қилиб келишди. У зот: «Алий қани?» дедилар. «Унинг кўзи оғрияпти», дейишди. У зот унинг икки кўзига туфлаб қўйиб, ҳаққига дуо қилдилар. У ҳеч қандай оғриқ бўлмагандай тузалиб қолди. (Туғни) унга бердилар. У: «Биздек бўлмагунларича уларга қарши жанг қиламанми?» деди. У зот: «Ерларига тушгунингча ораларига оҳиста бор. Кейин уларни Исломга чақир ва зиммаларига нималар вожиб бўлишини хабар қил. Аллоҳга қасамки, сен туфайли Аллоҳ бир кишини ҳидоят қилиши сен учун қизил туяларинг бўлганидан яхшидир», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat