Ассалому алайкум! Намоз ўқимайдиган қассобни “бисмиллоҳ” айтиб сўйган ҳайвони ҳалолми?
Ва алайкум ассалом! Агар ўша қассоб “намоз ўқимаса ҳам бўлаверади” деган эътиқодда бўлмаса. Чунки мазҳабимизда намоз ўқимаса қаттиқ гуноҳкор бўлиб фосиқ ҳисобланиб, диндан чиқиб қолмайди. Фосиқ бўлса ҳам мусулмоннинг тасмияни айтиб сўйгани ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам.