Ассалому алайкум! Бир йил олдин автоҳалакат туфайли дадам беҳос оламдан ўтилар. Онам учун маҳр пулини ман ўзим ишлаб бирон нима оберсам бўладми ёки шартмасми?
– Ва алайкум ассалом! Маҳр отангизнинг зиммаларида қолган қарз ҳисобланиб, ким бўйнига олган бўлса тўлаб бериши лозим. Агарда онангиз мен у қарзни кечдим десалар зиммадан соқит бўлади. Валлоҳу аълам!